Ҳиндистонда отишма юз берди, икки полициячи ҳалок бўлди

Ҳиндистонда отишма юз берди, икки полициячи ҳалок бўлди

Ҳиндистон марказий заҳирадаги полиция кучларининг камида икки нафар ходими жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса Манипур штати шимоли-шарқидаги Вишнупур туманида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг яна икки нафар ходими оғир тан жароҳати олди.

Маълумотларга кўра, Куки қабиласига мансуб деб ҳисобланган бир гуруҳ жангарилар хавфсизлик кучлари постларига қарата ўт очган. Экстремистлар аскарларга граната ҳам отган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: