Федерико Вальверденинг «Реал»даги келажаги маълум бўлди

Федерико Вальверденинг «Реал»даги келажаги маълум бўлди

Ярим ҳимоячи Федерико Вальверде янги мавсумда ҳам «Реал»да ўйнашда давом этади.

Marca нашрининг хабар беришича, ОАВдаги турли баёнотлар ва миш-мишларга қарамай, уругвайлик хавбек «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг асосий ва калит футболчиларидан бири ҳисобланади. Португалиялик мутахассис қўл остида Вальверде юз фоиз бошланғич таркиб ўйинчиси бўлади.

Федерико Вальверде 2016 йилда «Пеньяроль»дан 5 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «сливослар» сафида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Вальверденинг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: