Тошкент – Махачкала – Тошкент йўналиши бўйича янги мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Тошкент – Махачкала – Тошкент йўналиши бўйича янги мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» маълум қилди.
Авиапарвозлар шу йилнинг 9 майидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан жўнаб кетиш соат 19:40 да, Тошкент вақти билан; •
Махачкалага етиб келиш соат 20:50 да, Махачкала вақти билан; •
Махачкаладан жўнаб кетиш соат 22:00 да, Махачкала вақти билан; •
Тошкентга етиб келиш соат 02:45 да, Тошкент вақти билан.
Бир томонга авиачипталар нархи 1 200 000 сўмдан, Тошкент – Махачкала – Тошкент йўналиши бўйича эса 3 444 000 сўмдан бошланади.