Эл-Нино ҳодисаси Ҳиндистонда шоли ҳосилига жиддий хавф солмоқда

Эл-Нино ҳодисаси Ҳиндистонда шоли ҳосилига жиддий хавф солмоқда

Эл-Нино ҳодисаси Тинч океанининг тропик қисмида йил охирига келиб сезиларли даражада кучайиши ва сайёрамиз иқлимига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. У ёғингарчиликни ер шари бўйлаб қайта тақсимлашга қодир: қаердадир узоқ давом этадиган ёмғирлар бошланади, асосий қишлоқ хўжалиги ҳудудлари эса, аксинча, қурғоқчиликка дуч келади. Бу ҳақда The Conversation журнали ёзмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, юзага келиши мумкин бўлган тақчиллик сабабли дунё бозорида гуруч нархи 2008 йилги озиқ-овқат инқирози давридан бери кузатилмаган энг юқори даражагача кўтарилиб кетиши мумкин.

Дунёдаги шолининг тўртдан уч қисми суғориладиган майдонларда етиштирилади.

БМТ Ҳиндистондаги кучсиз ёзги муссон ёмғирлари ҳосилдорликни пасайтириши ҳақида огоҳлантирмоқда.

2023 йилда Ҳиндистон гуруч экспортини чеклаб, глобал нархларнинг кўтарилишига сабаб бўлди. Кейинчалик чекловларнинг бекор қилиниши босимни юмшатди, аммо танаффус вақтинчалик бўлиши мумкин.

Шунга қарамай, хавфларни камайтириш имкониятлари мавжуд. Селекционерлар ҳосилдорликни йўқотмасдан сувни тежайдиган шоли навларини яратмоқда. Фермерлар янги усулларни синаб кўрмоқда, дейилади мақолада.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: