Шаҳрисабзда юк машинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида 9 та машина тўқнашди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида HOWO юк машинаси ва енгил автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, 2026 йилнинг 3 июл куни соат 14:30 ларда Шаҳрисабз тумани 70В010 автомобил йўлининг 22-километрида HOWO юк машинасининг тормози ишламай қолган ва ўзи билан бир қаторда ҳаракатланаётган 2 та Lacetti, Tracker-2, Nexia-1, Nexia-3, Matiz, Damas, Spark машиналари иштирокидаги занзирли тўқнашувга сабаб бўлган.
Тўқнашув зарбидан сўнг Nexia-1 йўлнинг четки қисмидаги пиёдани туртиб юборган. Пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
