АҚШ Польшага қўшимча қўшин юборади

АҚШ Польшага қўшимча қўшин юборади

АҚШ яқин уч ой ичида Польшага қўшимча ҳарбий контингент юборади. Бу ҳақда Польша ҳукуматидаги манбага таяниб, Dziennik Gazeta Prawna газетаси хабар қилди.

Нашр маълумотига кўра, Польшадаги АҚШ ҳарбийлари сони ротация асосида 5 минг нафарга етказилади. Шунингдек, мамлакат ҳудудида доимий АҚШ ҳарбий базасини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Манбанинг айтишича, мазкур ташаббус бўйича музокаралар Польша президенти Кароль Навроцкий, мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камишга яқин амалдорлар ҳамда АҚШ маъмурияти вакиллари ўртасида олиб борилмоқда.

«Иттифоқчимиз ҳар икки лойиҳани амалга ошириш учун сиёсий ирода ва қатъиятга эга эканини билдирди», — деди нашр манбаси.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: