Россия Украина дронларининг ҳужумидан сўнг Азов-Дон денгиз каналини кемалар ўтиши учун вақтинча ёпди – Reuters 

Россия Украина дронларининг ҳужумидан сўнг Азов-Дон денгиз каналини кемалар ўтиши учун вақтинча ёпди – Reuters 

Агентлик маълумотларига кўра, Россия Чегара хизмати Дон дарёсини Азов денгизи билан боғлайдиган канал орқали кемалар ўтиши учун аризаларни қабул қилишни тўхтатган. Чекловларнинг амал қилиш муддати очиқланмаган.

Reuters суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, Керч бўғози орқали кемалар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Украина Қуролли Кучлари дронлар ёрдамида Азов денгизида халқаро санкциялар остидаги Россия «яширин флоти» таркибига кирувчи камида 25 та кема ҳалокатга учратилганини баён қилган эди. Россия расмийлари буни расман шарҳламади, бироқ ҳодисаларнинг бир қисми тасдиқланди.

Ҳужумлар ва кемалар ҳаракатига қўйилган чекловлар ҳақидаги хабарлардан сўнг, «Euronext» биржасида буғдой нархи бир сутка ичида 4 фоиздан кўпроққа ошди.

Шу билан бирга, ушбу ҳудудда Россия кемачилигига берилаётган зарбалар давом этмоқда. Эрталаб Ростов вилояти губернатори Слюсар Таганрог қўлтиғида дронлар яна тўртта турли мақсаддаги кемаларга, жумладан, метанол ташиётган танкерга ҳужум қилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, техник кема матроси ҳалок бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: