Aномал иссиқ сабаб Қорақалпоғистонда айрим боғчалар вақтинча ёпилади
Келаётган ҳафтада кузатиладиган кучли иссиқлик туфайли Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида мактабгача таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Ёпилиш муддатлари:
– Амударё — 13–15 июль;
– Беруний, Тахиатош, Шуманай, Мўйноқ, Қонликўл, Тўрткўл — 13–17 июль;
– Нукус ва Хўжайли — 13–18 июль.
Ушбу чора болалар саломатлигини аномал иссиқ ҳаводан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
