Шоир Икром Отамурод 75 ёшида вафот этди

Шоир Икром Отамурод 75 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи ва шоир Икром Отамурод 75 ёшида вафот этди. Унинг «Ҳижрон имтиҳони», «Харитага тушмаган жойлар», «Жануб қушлари», «Ичкари ва ташқари» каби шеърий китоблари чоп этилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Икром Отамурод вафот этди, дея хабар бермоқда Ёзувчилар уюшмаси.

Икром Отамуродов 1951 йил 5 майда Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги Хўжакасби қишлоғида туғилган. 1969−1974 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факультетида ўқиган.

Шоирнинг «Вақт ранглари» (1982), «Жануб қушлари» (1983), «Тўрғайли манзиллар» (1983), «Уфқлар орти бепоён» (1987), «Харитага тушмаган жойлар» (1992) «Узоқлашаётган оғриқ» (1992), «Сопол синиқлари» (1994), «Сен» (1996), «Ичкари ва ташқари» (1997), «Руҳимнинг қайғуси» (1997), «Канглум, ўзинг», «Тавр», «Тағаззул», «Ҳижрон имтиҳони» шеърий китоблари чоп этилган.

Икром Отамурод Маҳмуд Дарвиш, Муин Бсису, Уольд Уитмен, Пабло Неруда, Ўлжас Сулаймон, Евгений Евтушенко каби шоирларнинг шеър ва достонларини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг шеър ва достонлари ҳам турк, араб, булғор, рус, молдован, озарбойжон, қозоқ, қирғиз, тожик, грузин тилларига таржима қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: