Эрон ҳарбий объектларига камида 10 та снаряд тушди

Эрон ҳарбий объектларига камида 10 та снаряд тушди

Эроннинг Қешм оролидаги ҳарбий объектларга камида ўнта снаряд келиб тушди. Бу ҳақда орол расмийларига таяниб, IRNA агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, куннинг иккинчи ярмида оролга 10 тадан 11 тагача зарба берилган.

«Нишонларнинг барчаси ҳарбий объектлар эди. Хайриятки, қурбонлар йўқ», — деб баёнот берди орол префекти Ҳусайн Амир Таймурий.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: