DHA: Туркиядаги меҳмонхонада заҳарланиш ортидан 28 нафар турист шифохонага ётқизилди
Туркия ғарбидаги Кушадаси курортида жойлашган беш юлдузли меҳмонхонада заҳарланиш гумони билан камида 28 нафар турист шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда DHA агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, сайёҳлар қорин оғриғи, қусиш ва кўнгил айнишидан шикоят қилишган ва шифохонага олиб кетилган.
«Мутасадди идоралар вакиллари лаборатория тадқиқотларини ўтказиш учун меҳмонхона меҳмонларига тортиқ қилинган таомлардан, шунингдек, сув таъминоти тизимидаги сувдан намуналар олишди», — дейилади хабарда.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
