Энди Бёрнэм Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлади

Энди Бёрнэм Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлади

Энди Бёрнэм Буюк Британиянинг ҳукмрон Лейбористлар партиясига янги раҳбар этиб сайланди. Бу ҳақда партиянинг Миллий ижроия қўмитаси раиси Шабана Маҳмуд партия конференциясида маълум қилди.

Бёрнэм ушбу лавозимда Кейр Стармернинг ўрнини эгаллайди.

Лейбористлар партияси парламентда кўпчиликни сақлаб қолгани ва ҳукуматни шакллантиргани сабабли, партиянинг янги раҳбари автоматик равишда мамлакат бош вазирига айланади.

Маълум қилинишича, Даунинг-стритдаги раҳбарият алмашинуви 20 июль кунига режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: