Европа Грецияга босим ўтказмоқда. Украинага Patriot ракеталарини бериш талаб қилиняпти – eKathimerini нашри

Европа Грецияга босим ўтказмоқда. Украинага Patriot ракеталарини бериш талаб қилиняпти – eKathimerini нашри

Нашр маълумотларига кўра, NATO ва Европа Иттифоқи мамлакатлари Афинани Украинага АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталарни топширишга кўндиришга уриняпти. Гап грек армияси хизматида йигирма йилдан ортиқ вақт давомида турган тахминан 200 та PAC-2 ракеталари ҳақида бормоқда.

Аввалроқ иттифоқчилар Грецияга Киевга бутун бошли Patriot батареяларини топширишни таклиф қилган эди, бироқ Афина бундан бош тортган. Энди фақат ўқ-дориларни етказиб бериш варианти муҳокама қилиняпти.

Кўриб чиқилаётган схемалардан бирига кўра, Греция ракеталарни Норвегияга сотиши мумкин, кейин эса Осло уларни Украинага ўтказади. Бундай механизм қурол-яроғларни Киевга тўғридан-тўғри топширишдан расман қочиш имконини беради. Бироқ, грек расмийлари ҳозирча бундай келишувни қўллаб-қувватлашга тайёр эмасликларини билдирмоқда, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: