Киев дронлари Россиянинг икки вилоятидаги Wildberries омборларига ҳужум қилди. Тамбов вилоятида компаниянинг етти нафар ходими ҳалок бўлди
18 июл кунига ўтар кечаси Украина дронлари Тамбов вилоятининг Котовск шаҳрига ҳужум қилди, деб хабар берди минтақа раҳбари Евгений Первышов.
Унинг сўзларига кўра, дронларнинг Wildberries логистика марказига келиб урилиши оқибатида тунги сменада ишлаган етти нафар ходим ҳалок бўлган. Яна 24 киши жабрланган.
Wildberries матбуот хизмати тунда дронлар компаниянинг Котовск ва Подмосковьедаги Электростал шаҳрида жойлашган логистика марказларига ҳужум қилганини маълум қилди. Компания Подмосковьедаги омборда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот бермади, у ерда ёнғин давом этмоқда.
Astra нашрининг ёзишича, Украина ҳужуми оқибатида Подмосковьенинг Ногинск шаҳрида нефт базаси ёняпти. Нефт базасидаги ёнғин ҳақида Украинанинг Exilenova+ мониторинг канали ҳам хабар бермоқда.
