Мундиалдан сўнг мураббийлар кетмоқда: навбат Скалонигами?
2026 йилги Жаҳон чемпионати бир қатор терма жамоалар учун нафақат мағлубият, балки мураббийлар алмашинуви билан ҳам ёдда қолмоқда.
Ҳозирга қадар:
— Дидье Дешам Франция терма жамоасини тарк этишини расман эълон қилди.
— Юлиан Нагельсман Германиянинг мундиал билан эрта хайрлашувидан кейин истеъфога чиқди.
— Роберто Мартинес Португалия терма жамоасини тарк этди.
— Роналд Куман Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан кетди.
— Хон Мён Бо Жанубий Кореянинг гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизлигидан кейин истеъфо берди.
— Стив Кларк шотландларнинг гуруҳ босқичида қолиб кетганидан сўнг истеъфо берди.
— Златко Далич (Хорватия) турнирдан кейин истеъфога чиқди.
— Хавьер Агирре Мексика жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан кейин вазифасини тарк этди.
Бу рўйхатга Аргентина бош мураббийи Лионель Скалони ҳам қўшилиши мумкин. Испанияга қарши финалдаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин у шартномаси декабрь ойида тугашини ва шундан сўнг ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилишини маълум қилди. Ҳозирча Скалони расман истеъфо бермаган, аммо терма жамоани тарк этиш эҳтимолини ҳам инкор этмади.
