Тошкентда 1,4 млрд сўмлик «кешбэк»ни ўзлаштирган МЧЖ масъуллари ушланди
Терговга қадар текширувда учта МЧЖ масъуллари 322,4 млрд сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштиргани аниқланган.
Шу орқали улар 3 363 та сохта харид чеки расмийлаштириб, ижтимоий ҳимоя реестридаги фуқаролар номига 1,4 млрд сўм «кешбэк» маблағини ноқонуний ўзлаштирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
