Никарагуа президенти мамлакатда энди сайлов ўтказилмаслигини айтди
80 ёшли Даниел Ортега сайловларнинг бекор қилинишини мухолифатни ҳокимиятга йўлатмаслик сабаби билан изоҳлади. Мамлакатда сўнгги президентлик сайлови 2021-йилда бўлиб ўтганди.
Ортега 1979-йилдан 1990-йилгача президент лавозимида бўлган. 2007-йилда у ушбу лавозимга қайта сайланган ва ўшандан бери уни тарк этмади.
