Гўзаллик қолипларига қарши чиққан аёл интернетда машҳур бўлди
Гормонал номутаносиблик туфайли ташқи кўриниши ўзгарган аёл бу ҳолатни камчилик сифатида эмас, балки ўзига хослик сифатида қабул қилди. У юзидаги тукларни олиб ташлаш ёки яшириш ўрнига, уларни ўстиришга қарор қилди. Бу ҳақда «Ганжа Пост» хабар берди.
Аёлнинг бу танлови ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. У янги қиёфасини яширмасдан, сурат ва видеоларини мунтазам равишда кузатувчилари билан бўлишмоқда.
Фойдаланувчиларнинг бир қисми унинг ўзига бўлган ишончи ва жасоратини олқишлаган бўлса, бошқалар бундай ўзгаришга ҳайрат ва қизиқиш билан муносабат билдирди.
Одатий гўзаллик мезонларига эргашмасдан, ўзини қандай бўлса, шундай қабул қилган аёл бугун ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган шахслардан бирига айланди. Унинг ташқи кўриниши ва шахсий танлови ҳақидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
