Президент Тошкент—Самарқанд янги автомагистрали қурилишини бошлаб берди

Президент Тошкент—Самарқанд янги автомагистрали қурилишини бошлаб берди

 

 

282 км узунликдаги йўл Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳудудидан ўтади.

 

Лойиҳа якунлангач, Тошкентдан Самарқандга сафар вақти 5 соатдан 2–2,5 соатгача қисқаради. Йўлнинг текис қисмларида транспорт воситалари соатига 150 км тезликда ҳаракатлана олади.

 

Автомагистрал ҳар икки йўналишда учтадан, жами олтита ҳаракат тасмасига эга бўлади.

 

Лойиҳа доирасида 12 та транспорт ечими, 92 та кўприк ва виадук, 16 та йўл ўтказгич, 60 та тунелли ўтиш жойи, 667 та сув ўтказиш ва бошқа сунъий иншоот, шунингдек, 12 тадан тўлов пункти ва вазн-габарит назорати мажмуаси қурилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: