Россия Эронга МРБ объектларига ҳужум қилишда ёрдам берган бўлиши мумкин

Россия Эронга МРБ объектларига ҳужум қилишда ёрдам берган бўлиши мумкин

АҚШ Россия Яқин Шарқдаги Марказий разведка бошқармаси (МРБ) объектларига қилинган ҳужумларда қўлланилган дронлар учун Эронга разведка маълумотлари ёки технологияларни топширган бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

​Якуний хулосалар ҳозирча мавжуд эмас, бироқ Ғарб таҳлилчилари зарбаларнинг жуда аниқ нишонга текканига ҳамда Москва ва Теҳрон ўртасидаги аввалги ҳарбий-техник ҳамкорликка эътибор қаратмоқда

​Reuters маълумотларига кўра, март ойида Эрон дронлари МРБнинг камида иккита объектига Саудия Арабистони ва Ироқда ҳужум қилган.

​Ғарб махсус хизматларидан бирининг тахмин қилишича, Россия Shahed-136 дронларининг аниқлигини оширишда, жумладан навигация технологияларини узатиш орқали кўмаклашган бўлиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: