КСИР қатор давлатлар аҳолисини АҚШ ҳарбий объектларидан узоқ юришга чақирди

КСИР қатор давлатлар аҳолисини АҚШ ҳарбий объектларидан узоқ юришга чақирди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Иордания, Саудия Арабистони ва Сурия фуқароларига АҚШ ҳарбий базалари ва бошқа ҳарбий объектларидан узоқроқ юриш бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Баёнотда аҳолидан АҚШ ҳарбийлари жойлашган ҳудудларга яқинлашмаслик, хусусан, бундай объектлардан камида 500 метр масофада бўлиш тавсия этилган.

Шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан Америка компаниялари, банклари, меҳмонхоналари ҳамда Трамп оиласига тегишли кўчмас мулк объектларидан ҳам эҳтиёт бўлиш тавсия қилинган.

КСИР мазкур чақириқни минтақадаги ҳарбий кескинлик ва хавфсизликка оид таҳдидлар билан изоҳлаган. Расмий баёнотда бу тавсиялар эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш мақсадида берилгани қайд этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: