Қозоғистонлик 17 ёшли ҳужумчи «Челси» асосий жамоаси билан йиғинга йўл олди

Қозоғистонлик 17 ёшли ҳужумчи «Челси» асосий жамоаси билан йиғинга йўл олди

Қозоғистонлик 17 ёшли ҳужумчи Дастан Сатпаев Лондоннинг «Челси» клуби асосий таркиби билан мавсум олди ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Иқтидорли форвард лондонликларнинг «Кроули»га қарши ўтказилган ёпиқ назорат учрашувида (3:1) майдонга тушиб, бир тайм ҳаракат қилишга улгурди. Ҳозирда у «Челси» тизимига тўлиқ интеграция бўлган ҳолда, асосий жамоа даражасидаги илк тўлиқ кўрикдан ўтмоқда.

Маълум қилинишича, Сатпаев лондонликларнинг Австралия ва Осиё бўйлаб ўтказиладиган мавсум олди турнесида иштирок этадиган 27 нафар футболчидан иборат қайдномасидан ўрин олган. «Челси» ушбу йиғин доирасида «Тоттенҳэм», «Ювентус» ва «Милан» каби гранд жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Қозоғистонлик футболчини майдонда кўриш мумкин бўлган энг яқин имконият — 28 июль куни «Уэстерн Сидней Уондерерс»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувдир.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: