Бангладеш президенти: «Мен хастаман, ҳаммаси тугади»
Бангладеш президенти Шахабуддин Чуппу ўз лавозимини тарк этишини эълон қилди.
У истеъфога чиқиши сабаби сифатида хасталикни кўрсатди.
«Мен хастаман, шунинг учун ҳаммаси тугади», — дейди унинг сўзларини келтирган bdnews24 портали.
Истеъфо ҳақидаги аризага қўл қўйган-қўймагани ҳақидаги саволга президент «аллақачон ҳамма нарсани айтиб бўлганини» таъкидлади.
24 июль куни кечқурун парламент биносида президентнинг истеъфоси қабул қилингани расман эълон қилиниши кутилмоқда.
