Германияда самолёт турар жой уйига қулади
25 июль куни эрталаб Германиянинг Қуйи Саксония федерал еридаги Гандеркезее коммунасида енгил моторли самолёт баландликни йўқотиб, турар жой уйининг томига қулади. Полиция маълумотига кўра, камида бир киши ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу самолёт учувчиси бўлган. Шунингдек, қутқарувчилар самолёт бортида яна бир киши бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни ҳам текширмоқда.
Зарба оқибатида самолёт кабинаси бутунлай вайрон бўлган, қанотлари узилиб кетган, парчалари эса ҳовли бўйлаб сочилиб кетган. Фожиа содир бўлган пайтда уйда яшовчи оила аъзолари уйда бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ҳалокатдан бир оз олдин Бремен шаҳридан учиб чиққан. Бир неча дақиқадан сўнг у Гандеркезеедаги кичик аэродромга қисқа муддатга қўнган ва яна парвозни давом эттирган. Ҳалокат тахминан олти дақиқадан кейин содир бўлган. Самолёт қулаши сабаблари ҳозирча маълум эмас.
