Путин Тўқаевнинг Украина урушини “музлатиш” таклифини рад этди

Путин Тўқаевнинг Украина урушини “музлатиш” таклифини рад этди

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Украинадаги урушни “музлатиш” ҳақидаги таклифига жавобан ҳарбий ҳаракатлар фақат Москва томонидан қўйилган мақсадларга эришилганидан кейингина тўхтатилишини айтди. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин таклифга жавобан Тўқаевга “махсус ҳарбий амалиёт ҳақида ҳаммасини батафсил айтиб берган”. Кремл вакили, шунингдек, Киевнинг позициясини ҳисобга олган ҳолда “ҳарбий ҳаракатларни музлатиб қўйишнинг имкони йўқлигини” билдирган.

«Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартлари Россия ТИВ томонидан икки йил олдин баён қилинган. Агар Киев расмийлари тегишли қарорларни қабул қилса, бу ўша куннинг ўзида тўхтатилиши мумкин», — дея қўшимча қилди Песков.

Дўстларингизга ҳам юборинг: