Франция жануби-ғарбидаги ўрмон ёнғинлари Бордога яқинлашди

Франция жануби-ғарбидаги ўрмон ёнғинлари Бордога яқинлашди

​Франция ОАВ хабарларига кўра, олов Бордодан 30 километр узоқликда жойлашган. Франция ички ишлар вазири Лоран Нунес шаҳарни эвакуация қилиш эҳтимолини истисно этмади, у аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди. «Бизнинг вазифамиз сиртдан барча вазиятларни назарда тутиш», — деди у Le Monde газетасига.

​Ҳокимият ушбу ёнғинни «муқаддам кузатилмаган» деб атамоқда. Ҳозирда оловга қарши 1200 дан ортиқ ўт ўчирувчи кураш олиб бормоқда.

​Франция президенти Эммануэл Макрон 24 июл куни Евроиттифоқдан ёрдам сўради, ҳамда ҳозиргача 22 минг гектар ерни вайрон қилган ёнғинларни ўчириш учун Франция армиясини сафарбар қилишга топшириқ берди.

​Еврокомиссия Францияга учта ва вайронкор ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилган Испанияга тўртта Canadair самолёт-амфибиясини юборишини маълум қилди.

Бундан ташқари, жойларда ёнғинни ўчириш ишларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш учун иккала мамлакат Европанинг Copernicus Ер ресурсларини кузатиш дастурининг сунъий йўлдош тасвирлари билан таъминланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: