Хитойга «Хунся» тайфуни ёпирилиши оқибатида 700 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Хитойга «Хунся» тайфуни ёпирилиши оқибатида 700 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

​Офат 26 июл куни эрталаб соҳилга етиб келди. Шамол шиддати 45 м/с га етмоқда, тўфон биноларнинг томлари ва қопламаларини учириб юбормоқда. Ҳокимият органлари 29 та вақтинчалик бошпана очди ва мактабларни ёпди.

​Энг кўп аҳоли Хуэйчжоудан 205 минг киши, шунингдек Шанвэйдан 192 минг киши эвакуация қилинди. Ҳозирда тайфун Гуандун провинцияси орқали шимолга қараб ҳаракатланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: