Украина армиясида текширув бошланади
Украинанинг янги Бош қўмондони, генерал-маёр Михаил Драпатий Александр Сирский ўрнига тайинланганидан 5 кун ўтиб, мамлакат қуролли кучларининг тўлиқ аудитини бошлашини маълум қилди.
Унинг айтишича, текширувдан мақсад айбдорларни излаш эмас, балки армиянинг ҳақиқий ҳолатини баҳолашдир. Аудит жанговар тайёргарлик, таъминот, кадрлар, ҳарбий тайёргарлик ва қўмондонлик самарадорлигини қамраб олади.
Драпатий ҳеч кимга алоҳида имтиёз берилмаслигини ва камчиликлар учун жавобгарлик бўлишини таъкидлаган.
