Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 нинг энг чиройли голлари рейтингида 2-ўринни эгаллади

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 нинг энг чиройли голлари рейтингида 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Конго Демократик Республикаси дарвозасига киритган голи FIFA томонидан ўтказилган “Турнирнинг энг чиройли голи” сўровномасида 2-ўриндан жой олди.

FIFA матбуот хизматининг хабар беришича, Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Кабрал киритган тўп мухлислар томонидан ЖЧ-2026 мусобақасининг мутлақ энг яхши голи деб топилган.

Кабо-Верде ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида кечган 1/16 финал учрашувида африкаликлар қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ушбу баҳснинг 103-дақиқасида Кабрал дарвозабон Эмилиано Мартинес қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига аниқ зарба йўллаб, мусобақанинг энг чиройли голига муаллифлик қилди.

Элдор Шомуродовнинг Конго ДР термаси дарвозасига киритган голи аввалроқ Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: