Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
2026 йил 28 июль соат 23:00 дан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар Бунёдкор кўчасидаги қўшимча йўл бўлагининг Кичик ҳалқа йўлидан (Чилонзор метроси) Қатортол-2 кўчасигача бўлган бир томонлама қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Шу муносабат билан мазкур ҳудуд орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари вақтинча қуйидагича ўзгартирилади:
➖ 41 ва 116-сонли йўналишлар (Чилонзор буюм бозори томон): Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол-2 – Бунёдкор кўчалари орқали ҳаракатланади.
➖ 77-сонли йўналиш (Чилонзор 25-даҳаси томон): Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол-2 – Ал-Хоразмий кўчалари орқали ҳаракатланади.
➖ 118-сонли йўналиш (Ўзпослсавдо бекати томон): Бунёдкор кўчаси – Кичик ҳалқа йўли – Қатортол кўчалари орқали ҳаракатланади.
➖ 74 ва 171-сонли йўналишлар ҳаракати «Олмазор» метроси бекатида қисқартирилади.
