Эрон Украинага зарба берадими?

Эрон Украинага зарба берадими?

The New York Times: Эрон Украина портига ракета зарбаси бериш имкониятини кўриб чиққан.

The New York Timesнинг ёзишича, Эрон Украинага тегишли кемага қилинган ҳужумга жавоб сифатида Украинадаги Қора денгиз портига баллистик ракета билан рамзий зарба бериш вариантини муҳокама қилган.

Нашрнинг эронлик ва ғарблик манбаларга таяниб хабар беришича, Теҳрон разведка маълумотларига кўра катта вайронагарчилик эмас, балки «рамзий таъсир» кўрсатишни мақсад қилган. Эҳтимолий нишон сифатида Украинанинг Қора денгиз портларидан бири кўрилган.

Бироқ дипломатик музокаралар кескинликни пасайтиришга ёрдам берган ва ушбу сценарий амалга ошмаган. Нашр таъкидлашича, Эрон томонидан Украинага ракета учирилиши икки давлат ўртасидаги қарама-қаршиликни жиддий кучайтириши мумкин эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: