Жанни Инфантино ва FIFA ЖЧ ҳуқуқларининг бир қисмини Трамп куёвининг акасига тегишли компанияга сотиш фикридан қайтди

Жанни Инфантино ва FIFA ЖЧ ҳуқуқларининг бир қисмини Трамп куёвининг акасига тегишли компанияга сотиш фикридан қайтди

Қайд этилишича, бунга танқидлар ҳамда турнирни бойкот қилиш таҳдидлари сабаб бўлган. The New York Post нашрининг ёзишича, инвесторлар «бу машмашада иштирок этишни хоҳлашмаган».

«Барча фикр-мулоҳазаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, шунга амин бўлдимки, ушбу лойиҳа атрофида юзага келган баҳс-мунозаралар, уни қанчалик қўллаб-қувватлашмасин, эндиликда олдимизга қўйилган дастлабки мақсад ва вазифаларга мутлақо зиддир», деган ташкилот раҳбари.

Дўстларингизга ҳам юборинг: