АҚШ маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганларни визасини бекор қилмоқда

АҚШ маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганларни визасини бекор қилмоқда

Қўшма Штатлар Давлат департаменти маст ҳолда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинган беш нафар чет эл фуқаросининг визаларини бекор қилди.

«Ушбу беш нафар чет эл фуқароси қонунларимизни менсимасдан, йўлдаги хавфли хатти-ҳаракатлари билан фуқароларимизни хавф остига қўйди. Биз виза шартларини бузган, қонунларимизни бузган ва Америка фуқароларини хавф остига қўйган чет эл фуқароларининг Қўшма Штатларда қолишига рухсат бермаймиз», — деди Давлат департаменти матбуот котиби Томми Пиготт.

Аввалроқ АҚШ транспорт вазири Шон Даффи инглиз тилини яхши тушунмайдиган одамларга мамлакатда юк машинасини бошқаришга рухсат берилмаслиги кераклигини айтган. Президент Доналд Трамп эса хорижлик трак ҳайдовчиларининг ўрнини америкалик фахрийлар эгаллашини билдирганди. Шунингдек, Трамп хорижлик трак ҳайдовчиларининг аксарияти йўл белгиларини ўқий олмаслиги ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилишини таъкидлаганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: