Калифорнияда F-35 қирувчи самолёти ҳалокатга учради
АҚШнинг Калифорния штатида F-35 бешинчи авлод қирувчи самолёти ҳалокатга учради.
Fox News бу ҳақда Мирамар ҳаво кучлари базаси вакилига таяниб хабар берди.
АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг F-35B самолёти иштирокидаги А синфидаги авария база яқинида содир бўлди ва самолёт ҳалокатдан кейин ёниб кетди. Учувчи самолётни ташлаб чиқишга муваффақ бўлди, аммо унинг аҳволи ёки ҳалокат сабаби ҳақида маълумот ҳали эълон қилинмади.
F-35 нинг ўртача нархи 80 миллион доллардан ошиши мумкин.
