Эрон дронлари Қувайтдаги ҳукумат биноларига ҳужум қилди
Эроннинг Қувайт шимолидаги дрон ҳужумлари Бубиян оролидаги компанияга тегишли давлат муассасаси ва фуқаролик объектига зарба берди.
Бу ҳақда Al Jazeera агентлиги Қувайт қуролли кучларига таяниб хабар берди.
Қулаган дронлар бўлаклари моддий зарар етказди, аммо қурбонлар йўқ. Ҳукумат объекти нишонга олингани аниқланмаган.
Қувайт қуролли кучлари шунингдек, «мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб кирган» Эрон дронларини ушлагани ва йўқ қилгани ҳақида хабар берди, аммо уларнинг сонини кўрсатмади.
