Ҳормуз бўғозида суюлтирилган табиий газ ташиётган танкер ҳужумга учради
Ҳормуз бўғозида суюлтирилган табиий газ ташиётган танкерга ҳужум қилинди.
Fars ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳужум Ҳормуз бўғозининг жанубий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган кемага қаратилган.
«Бермуда оролларида рўйхатдан ўтган Gazlug Shangal танкери Қатарнинг суюлтирилган табиий газини ташиётган эди. Ушбу ноқонуний йўналишдан ўтаётганда кема унинг жойлашув тизимларини ишдан чиқарди», дейилади баёнотда.
Танкерга Ҳормуз бўғозининг жанубий қисмида, Уммон сувларида ҳужум қилинди.
Ҳормуз бўғозининг жанубий йўналиши расман юк ташиш учун очиқ бўлиб қолса-да, у ҳарбий таҳдидлар ва миналар хавфи туфайли юқори хавфли ҳудуд ҳисобланади. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси жанубий йўналиш бўйлаб сувлар миналаштирилганини ва бу йўналишдан фойдаланишдан огоҳлантирганини маълум қилди.
