АҚШда содир бўлган отишмада уч кшии ҳалок бўлди
Айдаҳо штатининг Твин-Фолс шаҳрида содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди ва яна икки киши яраланди.
Бу ҳақда NBC News телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида In-N-Out Burger тез овқатланиш ресторани яқинида содир бўлган.
Расмий маълумотларга кўра, отишмачи ҳалок бўлганлар орасида бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.
Полиция воқеа жойида ва вазият текширилмоқда.
