24 соат ичида Ерда кучли магнит бўрони кутилмоқда
Кейинги 24 соат ичида Ерда магнит бўрони 75% эҳтимоллик билан кутилмоқда.
Бу ҳақда Phobos об-ҳаво маркази хабар берди.
«Прогноз моделлари қуёш шамоли тезлигининг 600 км/с ва ундан юқори даражага кўтарилишини кўрсатади. Бундай вазиятда геомагнит майдон бузилишлари кучсиз (Г1) дан ўртача магнит бўрони (Г2) гача бўлган даражага етиши мумкин. Магнит бўрон эҳтимоли 75% ни ташкил қилади», дейилади ҳисоботда.
Phobos маълумотларига кўра, магнит бўрон 30 июль куни Қуёшда содир бўлган тож массасининг отилиши натижасида юзага келиши мумкин. У бугун кечқурун иккинчи ярмида бошланиши ва олти соатдан тўққиз соатгача давом этиши кутилмоқда.
«Геомагнит майдон бузилишлари, аммо магнит бўрон даражасига етмаган ҳолда, якшанба охиригача ва душанбанинг биринчи ярмигача давом этади», деб ҳисоблайди Phobos.
