Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: «АҚШ билан муносабатлар кескинлашди»
Эрон Ислом Республикаси, бир неча бор таъкидлаганидек, минтақадаги мамлакатларга нисбатан душманлик ниятига эга эмас ва Форс кўрфазининг жанубий қирғоғидаги барча давлатлар билан ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган дўстона муносабатларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) бу ҳақда маълум қилди.
«Исроилнинг ҳамкорлигида ва ўз ҳудуди ва имкониятларини тақдим этган бир қанча минтақавий давлатларнинг ёрдами билан амалга оширилган АҚШ зарбаларини қоралаган ҳолда, Эрон ўз миллий ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қатъий қарор қилганини яна бир бор тасдиқлайди», дейилади баёнотда.
БМТ Бош Ассамблеясининг 3314-резолюциясига мурожаат қилиб, Эрон ТИВ Теҳроннинг АҚШ базаларига зарбаларини ҳеч қандай ҳолатда уларни жойлаштирган мамлакатларга ҳужум деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини таъкидлади.
«Можтаба Хоменей раҳбарлигида Эрон АҚШ-Исроил коалициясининг тажовузига қарши ўз миллий қадр-қиммати ва мустақиллигини ҳимоя қилишда давом этади», дейилади баёнотда.
Шунингдек, Ҳормуз бўғозидаги кемаларга қилинган ҳужумлар Эронга ҳужум қилиш учун баҳона эканлиги таъкидланган.
«Урушни тўхтатиш тўғрисидаги ўзаро англашув меморандумининг (Исломобод – таҳр.) 5-банди қоидаларидан хабардор бўлиб ва Ҳормуз бўғозининг жанубий қисмидаги рухсациз йўлдан фойдаланиш хавфли эканлигини билиб, улар ушбу учта кемани у орқали ўтказишга уринишди», деб таъкидланган баёнотда.
Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағайи ҳам шунга ўхшаш баёнот берган эди.
