АҚШнинг Спокан шаҳри атрофидаги ўрмон ёнғинлари 60 мингга яқин кишини эвакуацияга мажбур қилди

АҚШнинг Спокан шаҳри атрофидаги ўрмон ёнғинлари 60 мингга яқин кишини эвакуацияга мажбур қилди

АҚШнинг Вашингтон штати шарқидаги ўрмон ёнғинлари Спокан шаҳри ва унинг атрофида яшовчи қарийб 60 минг кишини эвакуация қилишга мажбур қилди.
Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғинлар оқибатида камида 600 та уй-жой, бизнес объекти ва бошқа иншоот вайрон бўлган.

Шаҳар ва унинг атрофида бир вақтнинг ўзида учта алоҳида ёнғин бошланган. Кучли шамол ва ниҳоятда қуруқ об-ҳаво туфайли олов жуда тез тарқалган.

Маҳаллий расмийлар ёнғинларни назоратга олиш ва аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ишларини давом эттирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: