Ўрмон ёнғинлари Афинага яқинлашмоқда
Грецияда ўрмон ёнғинлари мамлакат пойтахти Афинага қараб илгариламоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, фаол ёнғин ўчоқлари шаҳардан тахминан 60 км масофада жойлашган.
Кучли шамол оловнинг аҳоли пунктларига тарқалишини тезлаштирмоқда, тоғли ҳудуд эса ўт ўчирувчиларнинг ишини қийинлаштирмоқда.
Соҳилбўйи ҳудудлардан мингдан ортиқ аҳоли кўчирилган, эвакуация тадбирлари Крит оролида ҳам давом этмоқда.
Ёнғинларни ўчириш чоғида уч нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган. Улардан икки нафари вертолёт ҳалокати оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
