Мигрантлар яна Европага оммавий киришга тайёргарлик кўрмоқда
Сеутага янги муҳожирлар оқими 15 августгача юз бериши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган чақириқлар сабабли Испаниянинг Сеута анклавига 15 августгача янги муҳожирлар оқими юз бериши мумкин. Бу ҳақда «Кадена СЕР» радиостанцияси хабар берди.
Манбаларга кўра, ҳозирда ижтимоий тармоқларда 15 августгача Испания–Марокаш чегарасини оммавий равишда кесиб ўтишга чақирувчи хабарлар тарқалмоқда.
«Бу янги кампания июль ойи охирида бўлиб ўтган ҳаракатга ўхшайди. Тарқалаётган хабарлар сони кўплиги сабабли у янада кенг тус олмоқда», — дейилади хабарда.
Маълумотларга жавобан, Марокаш ҳукумати чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишларнинг олдини олиш учун Испания расмийлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Сеутада июль ойи охирида юз берган миграция инқирозидан сўнг Испания ва Марокаш чегара хавфсизлигини кучайтириш чораларини кўрмоқда.
