Татаристондаги ҳужум оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Татаристондаги ҳужум оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Татаристон Республикасининг Нижнекамск шаҳрида 10 август куни учувчисиз учиш аппаратлари орқали қатор объектларга ҳужум қилинган. Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 39 киши турли даражада жароҳат олган.

Татаристон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 39 киши турли даражада жароҳат олган.

Мазкур мудҳиш воқеа оқибатида, афсуски, Ўзбекистон Республикасининг 7 нафар фуқароси (А.Д.К., У.С.А., Б.О.М., А.Р.Э., Х.Д.Р., Х.Ф.Ф. ва И.Д.Ф.) ҳалок бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: