Қозоғистонда мушукларга ҳам рақамли паспорт берила бошланди
Қозоғистонда мушуклар учун рақамли шахсни тасдиқловчи ҳужжат жорий этилди. Уни мамлакатнинг электрон давлат хизматлари тизимида топиш мумкин. Рақамли паспортда мушукнинг лақаби, зоти, ранги, туғилган санаси, эмлашлари, чиплангани, стерилизация ҳолати ва эгаси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
