Эрон ва Ўмон Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови бўйича келишувга эришди

Эрон ва Ўмон Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови бўйича келишувга эришди

Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бақоий маълум қилди.

«АҚШ томонидан тўсқинликлар бўлишига қарамай, ушбу музокараларда охирги уч ҳафтада ижобий ва истиқболли илгарилиш бўлди, денгиз йўналишлари харитаси бўйича келишувга эришилди», — деди у.

Бақоий Эрон – Ўмон келишуви иккала мамлакат суверенитетини сақлаб қолган ҳолда Ҳўрмуз бўғози орқали хавфсиз ўтишни таъминлашга қаратилган икки давлат ўртасидаги мустақил битим эканини билдирди.

Шунингдек, у Ҳўрмуз бўғозида хавфсизликни ва савдо кемаларининг нормал ҳаракатини тўлиқ тиклаш жараёни АҚШ томонидан жорий этилган ноқонуний ҳаракатлар, аралашувлар, таҳдидлар ва ҳарбий-денгиз блокадасининг тўхтатилишига, шунингдек, охирги икки ой давомида содир бўлган мажбуриятлар бузилиши учун компенсация тўланишига боғлиқлигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: