Испанияда иссиқликдан ўлим ҳолатлари бир йилда кескин кўпайди
Испанияда экстремал иссиқлик оқибатида ёз бошидан бери 4 мингдан ортиқ киши вафот этди. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, 2026 йил июнь ойи бошидан августнинг биринчи ярми якунига қадар мамлакатда юқори ҳарорат билан боғлиқ 4061 та ўлим ҳолати қайд этилган.
«Июнь ойи бошидан августнинг биринчи ярми охирига қадар 2026 йилда 4061 киши вафот этди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг худди шу даврида Испанияда иссиқлик оқибатида 2429 киши вафот этган эди.
Шу тариқа, жорий йилда экстремал ҳарорат билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1632 тага ёки қарийб 67 фоизга кўпайган.
