Киев Польша МиГ-29ларини жангда ишлатиш учун қўшимча маблағ кераклигини билдирди
Польша Украинага таклиф қилган МиГ-29 кўп мақсадли қирувчи самолётлари ҳозирги ҳолатида жанговар ҳаракатларда фойдаланиш учун яроқсиз. Бу ҳақда Украинанинг Варшавадаги элчиси Василий Боднар маълум қилди.
У Польшадаги RMF FM радиостанцияси эфирида чиқиш қилиб, ушбу қирувчи самолётлар модернизацияга муҳтож эканини таъкидлади.
«Бизга бу самолётларни модернизация қилиш учун маблағ керак. Шундагина улардан жанговар ҳаракатларда фойдаланиш мумкин бўлади», — деди Боднар.
