Энди 10-синф ўқувчилари ҳам техникумга ўқишини кўчира олади

Энди 10-синф ўқувчилари ҳам техникумга ўқишини кўчира олади

Вазирлар Маҳкамасининг 450-сон қарори билан 10-синф ўқувчиларининг умумий ўрта таълимдан техникумга ўқишини кўчириш тартиби белгиланди. Унга кўра: ➖ 10-синф ўқувчилари техникумга ўқишини кўчириши мумкин; ➖ касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳам ягона тартиб жорий этилади; ➖ аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда топшириш мумкин; ➖ жараён босқичма-босқич рақамлаштирилиб, ортиқча ҳужжатбозлик ва бюрократия камайтирилади. Янги тартиб ўқувчиларга мактабдан кейин эмас, 10-синфданоқ касбий таълим олиш имкониятини кенгайтиради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: