Санкт-Петербургда омборхона мажмуасида ёнғин чиқди
Хабарларга кўра, Санкт-Петербургнинг Шушари ҳудудида омборхона мажмуасига ўт кетган. Ёнғин майдони 82 000 квадрат метрни ташкил этган.
Шу билан бирга, расмийлар ушбу ҳудудда ракета ёки дронлар хавфи ҳақида хабар бермаган, дронларнинг овози ёки ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг ишлаши эшитилмаган, деб ёзади Астра нашри.
Шунингдек, ёнғин чиққан омборхона мажмуаси Оzon логистика марказидан бир неча юз метр узоқликда жойлашгани маълум.
