Невадада ўрмон ёнғини: Фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Невадада ўрмон ёнғини: Фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Невада губернатори Жо Ломбардо ўрмон ёнғинлари туфайли Вашоэ округида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақдаги расмий баёнот ОАВда эълон қилинди.

22 август оқшомига қадар олов 4200 гектардан ортиқ майдонни қамраб олди. Губернатор Ломбардо вазият тез суръатлар билан ривожланаётганини таъкидлади. У аҳолини ҳушёр бўлишга ва маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига амал қилишга чақирди. Ҳозирда штат расмийлари оқибатларни бартараф этиш учун ўт ўчирувчилар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Аҳолини эвакуация қилиш бошланди

Рено шаҳри 22 август куни эрталаб ёнғиндан жабр кўрган биринчи ҳудудлардан бири бўлди. Шаҳар мэри Ҳиллари Шейве аҳолига мурожаат қилди. У одамларни уйларини ҳимоя қилишга уринмасдан, зудлик билан эвакуация бўлишга чақирди. Мэр «Сизнинг ҳаётингиз бинодан муҳимроқ», деб алоҳида таъкидлади.

CNN хабарига кўра, Вашоэ округидаги тахминан 1000 та уй аҳолиси эвакуацияга тайёргарлик кўрмоқда.

Кучли шамол ўт ўчиришга халақит бермоқда

Ёнғинни ўчириш учун 400 га яқин ўт ўчирувчи сабарбар этилди. Тунда бир нечта вертолётлар ҳам ишга солинди. Бироқ кучли шамол оловни ўчиришга жиддий халақит бермоқда.

Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: